Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарлик ва товламачилик қилганлар жавобгарликка тортилди
17:54 / 2023-05-16

Одамларни алдаб ёки ишончига кириб пулини олиш, ноқонуний йўл билан маблағ топишга уринаётганлар кўпайди. Фирибгарлик, товламачилик қилиб одамларни чув туширмоқчи бўлаётганлар эса қонун олдида жавоб беради.

Фуқаро Н.М. фуқаро Д.Қ.га танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтади. Бунинг эвазига 15 минг АҚШ доллари сўрайди. Келишилган пулнинг ярмини олган вақтда эса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Фуқаро Х.Т. «С.С.» исмли қизнинг шахсий видео тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 3 миллион  сўм талаб қилган.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик қилган бу шахс қўлга олинди.    

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.  

Н.Абдураимова, ЎзА