French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарларнинг режаси амалга ошмади
11:12 / 2023-05-23

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Бухоро шаҳар Гулчорбоғ маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро К.А. маҳалладоши 2002 йилда туғилган фуқаро Б.Д. билан олдиндан жиноий тил бириктиради. Натижада бир гуруҳ бўлиб, бошқа бир фуқарони алдаб, унинг ишончига киришади. Ваколатли танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади. 
2023 йил 19 май куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ушланади. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА