Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарларнинг режаси амалга ошмади
19:01 / 2023-04-26

Ноқонуний ер савдоси билан шуғулланган шахслар энди қонун олдида жавоб беради. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Бухоро шаҳар Р.Ҳамроев маҳалласида яшовчи 1954 йилда туғилган фуқаро С.Қ. ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида 2023 йилнинг январь ойида таниши Бухоро тумани Работ маҳалласида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро Т.Б. билан ўзаро жиноий тил бириктиради.  

Натижада бир гуруҳга бирлашиб,  Бухоро тумани Арабхона маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Ҳ.А. билан Когон тумани Гулистон массиви ҳудудида учрашади. Мазкур ҳудудда жойлашган аслида ўзига тегишли бўлмаган, бирор ҳужжатларсиз, эгалик ҳуқуқи бўлмаган ҳолатда фойдаланиб келаётган 3 гектар сув ҳавзаси ва  7 гектар беда экилган ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 4 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро Ҳ.А. номига қонуний ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтади. Уни алдаб, келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини олиб ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир қилади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг  168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА