Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарларнинг режаси амалга ошмади
11:10 / 2022-08-22

Бухоро вилояти Олот туманида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Ҳ. ва С.Б. фуқаро З.нинг қизини Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъдалашиб, 800 АҚШ доллар сўрагани аниқланди. Фирибгарлар 400 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинади. 

Шунингдек, тадбир давомида ушбу фуқаролар З.нинг тўнғич қизини ҳам техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланиб, 200 АҚШ долларини қайтарганликлари процессуал тартибда расмийлаштирилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Зариф Комилов,  ЎзА