Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарлар ушланди
15:54 / 2025-04-10

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки гектар ер майдонини 170 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди.

Бухоро шаҳрида яшовчи 1960 йили туғилган шахс ўзининг таниши билан тил бириктирган ва бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унга Когон туманининг Янгиҳаёт маҳалласи ҳудудида жойлашган 0,50 гектар муқаддам гипс ишлаб чиқариш учун қурилган бино ва унинг атрофидаги туман захирасида бўлган 1,5 гектар ерни келгусида унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 170 минг доллар беришни таклиф қилган.

Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс 20 минг долларни олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.