АОКАда Марказий банк бошқарма бошлиғи Санжар Қаршибоев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Масъулнинг маълум қилишича, фирибгарлар фуқароларнинг ишончига кириб, банк карталаридан маблағларниноқонуний ўзлаштириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланишмоқда:
— Фуқароларга сохта телефон рақамларидан қўнғироқ қилиб, ўзини банк ёки тўлов ташкилоти, тўлов тизими оператори, Марказий банк ҳамдаҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириш орқалибир марталик тасдиқлаш кодини билиб олиш;
— Мессенжерларорқали тарқатилаётган зарарли иловаларни (APK файлларни) фуқароларнинг мобиль қурилмаларигаўрнатиш орқали смартфонни масофадан бошқариш имкониятини қўлга киритиб, SMS-хабарларни фойдаланувчининг рухсатисиз қўлгакиритиш;
— Ижтимоийтармоқларда реклама қилинаётган “тез даромад топиш”, “моддий ёрдам олиш”, “инвестиция киритиш” мазмунидаги сохта хабарлар билан фуқароларни фишинг сайтларга йўналтириш орқали шахсга доир ва банк карта маълумотлари ҳамда SMS-кодларни билиб олиш.
“Фуқаролардан банк карта маълумотларини ижтимоий тармоқлардаэълон қилмаслик, бир марталик тасдиқлаш кодларини бегоналарга ошкор қилмаслик ҳамдамессенжерлар орқали юборилаётган зарарли APK файлларни ўрнатмаслик сўралади”, деди Санжар Қаршибоев.
Ш.Маматуропова, ЎзА