Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарлар ер сотмоқчи эди...
17:32 / 2023-01-30

Бухорода ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро А.Б. Вобкент тумани, “Паноб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “И.Н.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 100 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро С.О га расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Шунингдек, Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Ҳ. “Сармижон” массивидаги 12 гектар захирадаги ер майдонини фуқаро Ҳ.Ў.га 40 минг АҚШ долларига сотишга келишганлиги аниқланади. Кейинчалик ҳужжатларни аукцион орқали расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА