Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгардан етказилган зарар ундирилди
17:07 / 2024-04-08

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Янги Наманган тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролар фойдасига зарар ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли тадбирлар кўрилмоқда.

Навбатдаги олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг ҳуқуқи бузилган шахс фойдасига салкам 1,4 миллиард сўм зарар миқдори тўлиқ ундириб берилди.  

– Ижро ҳужжатидан маълум бўлишича, фуқаро С.Қ. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.С. билан гаплашиб, ундан кўп миқдордаги дори воситасини сотиб олишини айтади. Уддабурон фуқаро Ж.С.нинг ишончига кириб, дори воситаларини Наманган шаҳрига олиб келишгандан сўнг пулини беришини айтади, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Соҳибжон Рафиқов. – Фуқаро С.Қ. жамиятдан олган 1 412 500 000 сўмлик дори воситаларини олиб, танишлари орқали сотиб юборади. Лекин у пулни шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб, бермай келади.  

Охир- оқибат Ж.С. С.Қ.нинг хатти-ҳаракатлари устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига мурожаат қилади. Барча далиллар ўз исботини топиб, унга нисбатан суднинг ҳукми эълон қилинади. Унга кўра, С.Қ.дан фирибгарлик орқасидан етказилган зарарни ундириш белгиланади.  

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг 2024 йил 24 январдаги ижро варақаси Бюронинг Янги Наманган тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида етказилган зарар суммаси тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири