Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгар жиноят устида қўлга тушди
15:04 / 2023-05-26

Давлат хавфсизлик хизматининг Қўқон шаҳар бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик қилиш орқали текин даромад орттирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Ж.Р исмли ушбу фуқаро  Бешариқ туманидаги 15 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига жорий йилнинг июнь-сентябрь ойларида мева етказиб бериш бўйича шартнома тузиш эвазига МЧЖлардан бирининг иш юритувчиси Ў.Н дан 2 минг АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, датслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА