Фирибгар "Ёшлар меҳнат гузари" қуриш учун тадбиркорнинг 17 минг 800 АҚШ долларини “ухлатмоқчи бўлди”
Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида замонавий лойиҳалар асосида “Ёшлар меҳнат гузари” қурилмоқда. Тадбиркорларга бу борада кўплаб имкониятлар яратилган. Афсуски, айрим кимсалар нафсининг қулига айланиб, баъзиларни чув туширишга уринаётгани учраб турибди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда яна бир ҳолат фош этилди. Фуқаро Ю.И. “М.” масъулияти чекланган жамияти раҳбарини алдаб, “Ёшлар меҳнат гузари”ни қуриш учун ер майдони ажратиш ҳамда тумандаги 3 та бўш турган маданият маркази биноларини аукцион орқали олиб беришга ишонтириб, унинг 17 минг 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА