Фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Жумладан фуқаро Ҳ.К. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) 2 нафар фуқарога ўзини гўёки банк ходими сифатида таништириб, Тошкент шаҳрида ишлайдиган танишлари ёрдамида фуқаро И.Т.га 1,2 миллиард сўм ва фуқаро М.Б.га 300 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилади. Эвазига жами 48,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири