Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгар ушланди
18:53 / 2023-06-07

Имтиёзли кредит маблағларини олиб бериш эвазига тамагирлик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ТҚБ ЖҚБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.  

Натижада Бухоро шаҳар А.Дониш маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.А. исмли шахс бошқа бир фуқаро А.У. ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилган. Унга банк тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун 30 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини олиб беришни ваъда қилган. Бухоро шаҳар “Газли шоҳ” кўчасида жойлашган автосалон олдида кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА