Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгар сурхондарёлик боғбонларни чув туширди
11:58 / 2022-12-07

Қашқадарё вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ш.Шоберди (исм-шарифлар ўзгартирилди) жорий йил узум пишиғида яна қалтис ишга қўл уриб, кимнидир чув туширмоқчи бўлади.

Қўшни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида эски ҳунарини ишга солишни режалаштириб олади. Шу мақсадда август ва сентябрь ойларида узуми дунёга танилган Олтинсой туманига келиб, Чеп маҳалласида яшайдиган фермер С.Санжар билан суҳбатлашади. Қуёшдек товланиб турган узумларини кифтини келтириб мақтайди. Хуллас, кўнглини овлаб, ишончига киради ва фермернинг 23 миллион 180 минг сўмлик маҳсулотини юк машинага юклайди. Гулистон маҳалласида яшовчи С. Суҳробнинг ҳам ишончига кириб, ўзаро келишгач, 11 миллион 600 минг сўмлик узумини олиб кетади. Пулларни 13 сентябргача келтириб беришни қуюқ ваъда қилиб, жуфтакни ростлайди.  

Уч-тўрт ойдан буён Қашқадарё тарафдан узум пули келишини кутиб, ҳафсаласи пир бўлган соҳибкорлар ниҳоят туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, айни пайтда Ш.Шобердига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири