Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгар қўлга олинди
12:49 / 2024-01-20

Жорий йилнинг 18 январь куни Фарғона вилояти ИИБ Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фирибгарлик фош этилди. Аризачига ўзини “Н”деб таништирган аёл 7 000 АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 2000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Н” муқаддам ЖКнинг 168-, 223-моддалари билан 3 маротаба судланган Н.Х. эканлиги аниқланиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун олганлиги, бошқа шахсга бериш нияти бўлмаганлигини билдирган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексмнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири