Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгар порани пластик карта орқали олмоқчи бўлди
15:50 / 2022-07-18

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Ғиждувон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро Ф.Д. бошқа бир фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 3,8 миллион сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА