Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгар аёл фуқарони АҚШга жўната олмади
16:20 / 2023-07-03

Бухорода АҚШга юбориш учун виза олиб бериш ҳамда ишга жойлаштириш эвазига пора талаб қилган аёл ушланди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Наврўз маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Ғ.Д. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилади. Натижада уни АҚШга ишга юбориш учун ваколатли танишлари орқали виза олиб бериш ҳамда АҚШда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 25 минг  АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилади.  

Жорий йилнинг 21 июнь куни тахминан соат 13:30 ларда ўзи яшаб келаётган Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонида келишилган пулнинг 10  минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.  

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА