English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндияда мамлакатдаги энг паст ҳарорат қайд этилди
17:46 / 2024-01-04

Финляндияда жорий қишда минус 42,1 даража совуқ ҳарорат рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда “STT” агентлиги Финляндия метеорология институтига таяниб.

Лапландиядаги Энонтекихо жорий қишдаги энг паст ҳароратни қайд этди, деб хабар беради Финляндия метеорология институти. Эрталаб соат етти яримда ҳарорат Цельсий бўйича -42,1 даражани ташкил қилди, - дейилади ҳисоботда.

Финляндияда аёз туфайли шаҳар ва шаҳарлараро поездлар кетма-кет учинчи кунга кечиктирилди. 

Кечикишлар 30 дақиқадан уч соатгача давом этмоқда. Aйрим йўналишлар бекор қилинган. Бундан ташқари, қаҳратон совуқ автобус ва трамвай қатновига тўсқинлик қилмоқда. Чоршанба куни 150 дан ортиқ автобус қатнови бекор қилинди. 

Aввалроққўшни Швецияда январь ойидаги ҳарорат минус 43,6 даража бўлиб, 1999 йилдан буён янгиланмаган эди. 

ЎзА