Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндия Туркиядаги парламент сайловигача Альянсга аъзо бўлиши кутилмоқда
09:09 / 2023-03-22

НАТО Финляндия 14 май куни Туркия парламентига бўладиган сайловлар олдидан Шимолий Альянсга аъзо бўлишини кутмоқда. Швеция масаласида аниқ маълумот келтирилмайди. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди ТАСС” агентлиги.

“Мен Венгрия парламенти яқин келажакда Финляндиянинг НАТОга қўшилиш протоколини ратификация қилиши, Туркия парламенти эса бўлажак сайловлар олдидан буни амалга ошириш кафолатини олдим. Финляндиянинг яқинда НАТОга аъзо бўлиши аниқланган. Швеция ҳақида аниқ санани айтолмайман, унинг ҳам Шимолий Альянсга қўшилиши устувор ҳисобланади”, деди Бош котиб.

Столтенберг, шунингдек, НАТО Финляндия ва Швеция НАТОга қабул қилинганидан кейин Болтиқбўйидаги ҳарбий салоҳиятнинг сезиларли даражада ошиши кутилаётганини таъкидлади.

“Финляндия ва Швеция армиялари яхши тайёргарликдан ўтган, улар билан Болтиқбўйи минтақасини ҳимоя қилиш анча осонлашади”, деб қўшимча қилди Столтенберг.

ЎзА