Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндия тажрибаси асосида яратилган янги авлод дарсликлари 14 та мактаб, 139 та синфда тажриба-синовдан ўтказилади
18:06 / 2022-11-02

Аввал хабар берганимиздек, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда дарсликлар мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Администрация раҳбари ўринбосари, айни пайтда дарсликларни такомиллаштириш ишчи гуруҳи раҳбари Комил Алламжоновнинг йиғилишда маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та мактаб, 139 та синфда 1-4 синфлар учун дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилади. Жараёнда 4146 нафар ўқувчи иштирок этади.

Аниқ ва табиий фанлар дарсликлари, ўқув дастурлари юзасидан финляндиялик мутахассислар хулосалари олинмоқда ва уларни чоп этиш бўйича Отава ҳамда Санора нашриётлари билан онлайн муҳокамалар ташкил этилди.

Миллий компонент фанлари бўйича эса она тили ва адабиёт, тарих, ҳуқуқ, тарбия, тасвирий санъат, мусиқа фанларининг дарсликлари маҳаллий муаллифлар иштирокида яратилади.

Сардор Умурзаков бу жараёнда ҳокимлар фаол иштирок этиши, бироқ халал бермаслиги кераклигини таъкидлади.

«Бу жараён ҳақида ҳокимлардан сўрасангиз, улар бундан бехабар бўлиб чиқади. Лекин улар бу мактабларга ёрдам бериши, оталиғига олиши керак. Оталиққа олиш деганда "ура-ура" қилиб эмас, жараёнга халақит бермаган ҳолда кўмак беришлари лозим», — деди Администрация раҳбари.