Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндия Президенти ЖИДУда: таълим дипломатиясида янги имкониятлар
15:55 / 2025-10-30

Бугун Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюрди. Тадбир доирасида уюштирилган олий мартабали меҳмон ва ЖИДУ раҳбарияти ўртасидаги учрашувда фин олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.

Томонлар қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини кучайтириш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, тажриба алмашиш бўйича шерикликни кенгайтириш борасида фикр алмашдилар.

Музокара якунида таълим, илм-фан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда янги ташаббуслар илгари суриш бўйича келишувга эришилди, келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Президент ЖИДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳузурида “Куч мувозанатининг ўзгариши: ташқи сиёсатда қадриятлар, манфаатлар ва куч” мавзусида маъруза қилиб, глобал сиёсий тизимдаги трансформация, миллий манфаат ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, шунингдек халқаро жараёнда ва кун тартибини шакллантиришда ёшларнинг фаол ўрни хусусида фикр юритди.

Икки томонлама мулоқоттарзидаги сессияда талабаларга Президент билан суҳбатлашиш, иқлим дипломатияси, Европа Иттифоқи келажаги каби долзарб масалалар юзасидан савол бериш имкони яратилди.

[gallery-25989]

Финляндия етакчисининг ушбу ташрифи икки мамлакат ўртасида таълим ва илм-фан ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга хизмат қилиб, талабалар учун глобал жараённи кенг қамровли таҳлил қилиш, маданиятлараро мулоқотнинг замонавий дипломатиядаги ўрнини чуқур англаш имконини тақдим этди.

Мусулмон Зиё, ЎзА