Финляндия президенти Европани Россияга нисбатан сиёсатини ўзгартиришга чақирди
Финляндия президенти Саули Ниинисте Европани Россияга нисбатан сиёсатни ўзгартириб, Москва билан ҳамкорлик қилишга чақирди.
“Мамлакат Ташқи сиёсат институтининг 60 йиллигига бағишланган анжуманда президент шундай фикрларни айтди”, деб ёзади “Verkkouutiset.fi.” портали.
Фин раҳбари Европа давлатлари ва Россия муносабатида ўзаро ишончсизлик ва бир-бирини айблаш анъанаси борлигини эслатди.
“Шунга қарамасдан, мен вазиятга теран қараб, минтақадаги тинчлик барқарорлигини учун ҳаракат қилишга чақираман”, деди у.
“Москва билан ҳамкорлик – хавфсизлик бўйича асосий таянчлардан бири ҳисобланади, ҳарбий куч билан эса, мақбул муносабат қарор топмайди. Акс ҳолда биз, ўзимиз ҳам сезмасдан ҳозиргидан-да мураккаб вазиятга тушиб қоламиз”, деб таъкидлади Нииснисте.
З.Мирзабоева, ЎзА