Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндия Президенти дунё тартиби ҳақида баёнот берди
08:27 / 2025-09-27

Финляндия Президенти Александр Стубб фикрича, совуқ урушдан кейинги дунё тартиби тугади ва янгиси ҳали ўрнатилгани йўқ.

– Мен “Совуқ уруш” давридан кейинги тартиб тугаганига аминман, – деди у БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида. – Афсуски, янги тартиб қандай бўлишини ҳали билмаймиз. Ҳаммаси жойига тушиши учун камида беш-ўн йил керак. Ҳозирги дунёдаги кучлар мувозанати жануб ва шарқ томон силжимоқда хусусан, Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги кўпгина давлатлар сиёсий йўналишни белгилашда асосий воситачига айланмоқда ёки айланиб бўлди. “Кўп томонлилик”ни тарғиб қилувчилар ва “кўп қутблилик ёки транзакция тили”да сўзлашувчилар ўртасидаги зиддият кучаймоқда. Мен бундай тизим тарафдорларининг васвасаси ва мантиғини тушунаман. Фақат улар иқлим ўзгариши ёки барқарор ривожланиш каби дунёвий глобал муаммоларни ҳал қила олармикан? Қадриятлар ҳамма нарсанинг асоси бўлиши керак. Ҳатто, транзакцион ёки кўп векторли ташқи сиёсат ҳам асосий қадриятлар ўзагига таяниши керак. Бусиз ташқи сиёсат охир-оқибат деворга урилади.

Шунингдек, Стубб масъулларни БМТ ХК доимий аъзолари сонини кўпайтириш, Африка, Осиё ва Лотин Америкаси давлатлари учун қўшимча ўрин ажратишга чақирди:

– Камида иккитадан янги ўрин Осиё ва Африка, бир мандат Лотин Америкасига берилиши керак. Ҳозирги таркиб кўп жиҳатдан 1945 йилги дунёга мос, ҳозирги кучлар мувозанати мавжуд воқеликни етарли акс эттирмайди. Дунё кескин ўзгарган, Демак, БМТда қарор қабул қилиш тартиби ҳам қайта шакллантирилиши шарт.

Шунингдек, Финляндия етакчиси вето қўйиш тартиби бекор қилиниши, БМТ Низомини бузган ХК аъзоси овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилиши лозимлиги тўғрисидаги таклифни ҳам илгари сурди.

С.Раҳимов, ЎзА