Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндия ўз мустақиллигининг 108 йиллигини нишонламоқда
14:36 / 2025-12-06

Финляндияда мамлакатнинг энг муҳим миллий байрамларидан бири – мустақилликнинг 108 йиллиги нишонланмоқда. Байрам тантаналари ҳамжиҳатлик ва фахрийларга ҳурмат муҳитида ўтмоқда, фавқулодда вазиятлар хизматларидан ташқари, давлат идоралари деярли ёпиқ.

“АзерТАЖ” хабарига кўра, Финляндия 1917 йил 6 декабрда Сенат томонидан имзоланган Мустақиллик декларацияси парламент томонидан маъқулланганидан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилган. Бунгача ўлка Финляндия Буюк Герцоглиги сифатида Россия империясининг бир қисми ҳисобланган.

Кун пойтахт Хельсинкидаги “Tähtitorninmäki” тепалигида анъанавий байроқ кўтариш маросими билан бошланди.
Ушбу тадбир “Suomalaisuuden Liitto” (Финлар иттифоқи) томонидан ўтказилди. 

Бу йил Кувола шаҳрида “Биз Финляндияни биргаликда ҳимоя қиламиз” шиори остида марказий ҳарбий парад ташкил этилди. Дастур шаҳар ҳокимиятида байроқ кўтариш, гулчамбар қўйиш ва фин мудофаа кучлари жиҳозларини намойиш этишни ўз ичига олади. 

Бугун кечқурун Финляндия етакчиси Александр Стубб ва биринчи хоним Сузан Иннес-Стубб Президентлик саройида анъанавий зиёфат ўтказади, унга бутун мамлакатдан 1700 га яқин меҳмонлар таклиф этилади.

Г.Сатторова, ЎзА