Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Финляндия Миллий таълим агентлиги вакиллари ўқув курсларини такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини берди
11:58 / 2024-04-18

Мамлакатимизда таълим тизими ходимларининг салоҳиятини, хусусан, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифатини баҳолаш юзасидан халқаро тажрибаларни ўрганиш ўз самарасини бериб келмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти раҳбарияти Финляндия Миллий таълим агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказди.  

Унда мактаб таълими тизими учун замонавий фикрлайдиган кадрлар захирасини шакллантириш, соҳа ходимларининг салоҳиятини, хусусан, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди, дейилади А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти маълумотида.  

Шунингдек, "Менежерлик ўқув курси"нинг ташкил этилиши, таълимда лидерлик ва инклюзив таълимни ривожлантириш борасида фикрлар алмашилди.  

Учрашув сўнгида Финляндия Миллий таълим агентлиги вакиллари Тошкент Халқаро университетида ташкил этилган "Менежерлик ўқув курси"нинг дарс машғулотларида қатнашиб, ўқув курсларини янада такомиллаштириш бўйича тавсияларини билдирган.

 

А.РУСТАМОВ,

ЎзА