English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филология масалалари ёш тадқиқотчилар нигоҳида
14:56 / 2022-06-06

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Филология масалалари ёш тадқиқотчилар нигоҳида” мавзусида илмий-назарий конференция ўтказилди.

Тадбирни филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Абдушукуров очиб берди. Ёш олимлар ва тадқиқотчиларга яратилган имкониятлар ҳақида гапирди. 

Конференциянинг ялпи мажлисида магистрантлар долзарб мавзуларда ёзилган мақолаларини тақдимот қилди. Сўнгра конференция ўз ишини 7 та шўъбада давом эттирди. Шўъбаларни профессор-ўқитувчилар бошқариб, талабаларнинг энг яхши илмий изланишларини белгилаб бордилар. Фаол магистрантлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ушбу конференция магистрантларнинг дастлабки илмий тадқиқоти саналади. Бундай анжуманларда ёш тадқиқотчилар илмий изланишни қандай олиб бориш, нималарга аҳамият бериш, илмий тадқиқот методларини ўзлаштириш, илмий ишнинг янгилиги, далиллаш каби кўплаб саволларга жавоб олиш имконига эга бўлади. 

Конференция якунида материаллар тўплам сифатида чоп эттирилади. 

Д.Маматова,  
ЎзА мухбири