Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филологик таълимнинг истиқболлари муҳокама қилинди (+видео)
20:34 / 2025-11-13

Тил — инсонни инсон қилган, миллатни миллат сифатида дунёга танитган энг катта неъмат. Ҳар бир халқнинг ўз тили бор. Ўша тил орқали у ўз тарихини, маданиятини, орзусини ифодалайди.

Шунинг учун ҳам тилшунослик ва адабиётшунослик фанларини ривожлантириш, улар асосида ёш авлодда маънавий дунёқарашни бойитиш долзарб аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Чирчиқ давлат педагогика университети Гуманитар  фанлар факультетида “Янги Ўзбекистонда филологик таълимнинг долзарб муаммолари, ечимлари ва истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан таниқли олимлар, ўз соҳасининг етук мутахассислари, профессионал тилшунос ва адабиётшунослар, туркий дунёнинг етакчи олимлари иштирок этди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва бир қатор маҳаллий ҳамда хорижий олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманнинг устувор йўналишларидан бири - глобаллашув жараёнларида умумтуркий дунёнинг тили ва қадриятларини мустаҳкамлаш, туркий тиллар оиласи ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.  

Шунингдек, унда ота-боболаримиз эъзозлаган мумтоз адабиёт сиймоларининг қўлёзма асарларини чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш борасидаги изланишлар, давлат тилини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга эътибор берилди.

Тадбирда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Россия каби мамлакатларнинг энг етакчи олимлари маърузалар билан иштирок этди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ACobMjQ8CIc" title="Filologik ta’limning istiqbollari muhokama qilindi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА