Филиппиннинг собиқ президенти Фидель Вальдес Рамос 94 ёшида вафот этди
Давлат раҳбари ҳузуридаги жамоатчилик билан алоқалар бўйича бошқарма раҳбари Трикси Крус-Анхелес шу ҳақда маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Рамос 1992 йилдан то 1998 йилгача Филиппиннинг 12-чи президенти бўлган. У раҳбарлик қилган маъмурият “Филиппин-2000” дастури билан машҳур бўлганди. Мазкур дастурнинг мақсади Филиппинни 2000 йилгача саноати ривожланган мамлакатга айлантириш бўлган. Мазкур ташаббусга республика иқтисодиётини анчайин фаоллаштирган, деб ҳам баҳо беришади.
Акино Рамос президентлик қилган чоғда у Филиппин қуролли кучларининг штаб бошлиғи ва миллий мудофаа вазири сифатида бир нечта давлат тўнтаришининг олдини олган. У шунингдек, президент Родриго Дутертени 2016 йилги президентлик сайловига ўзининг номзодини кўрсатишга кўндирган эди.