Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинга даҳшатли тўфон ёпирилди
16:46 / 2025-09-23

“Рагаса” супер тўфони Филиппиннинг Кагаян музофотидаги Паналтен оролига етиб келди, дея хабар тарқатди мамлакат фуқаролик мудофааси бошқармаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аввалроқ Президент кичик Фердинанд Маркос баёнот бериб, офат  яқинлашишидан аввал эвакуация ишлари амалга оширилаётганини маълум қилганди.

Давлат ахборот агентлигида масъул идора маълумотига таяниб, Рагаса тўфони туфайли 14 000 га яқин одам кўчирилгани, эвакуация жараёни ҳамон давом этаётгани айтилган.

Ушбу табиий ҳодиса сабаб Хитойда ҳам эвакуация ишлари олиб борилаётгани аввалроқ маълум қилинганди. Хитой матбуоти хабарига кўра, мамлакат жанубидаги Гуандун музофотидаги Шенжень шаҳрида 400 000 киши хавфсиз жойга олиб ўтилган, темир йўл қатнови тўхтаган.

С.Раҳимов, ЎзА