Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда юз берган довул 19 кишининг ҳаётига зомин бўлди
12:48 / 2021-10-14

Филиппининг шимолида Лусон оролида юз берган Maring (Kompasu) довули туфайли ҳозиргача 19 киши қурбон бўлди, 13 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда CNN Philippines телеканали ҳукумат берган маълумотга таяниб.

Бундан аввалроқ Бенгет провинциясида кучли жала туфайли ер ўпирилиши кузатилган, кўп жойлар сув остида қолган. Айни пайтда довул Филиппин ҳудудини тарк этди, лекин об-ҳаво кузатувчилари аҳолини ёмғир ёғиши давом этишидан огоҳлантирмоқда. Табиий офат туфайли 10 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга кўчирилган.

Хабарда яйтилишича, табиий офатлар хавфини қисқартириш бўйича давлат кенгаши ҳам яна 11 киши ҳалок бўлгани ва уч киши жароҳат олгани ҳамда бир киши дом-дараксиз кетгани ҳақида маълум қилмоқда.