Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда табиий офат сабаб 1,4 миллион киши эвакуация қилинди
18:58 / 2025-11-10

Филиппинда кузатилган “Фунг-вонг” тўфони мамлакатда йирик вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Шамол тезлиги 185 км соатгача етган бўрон якшанба кечаси қирғоққа урилиб, сув тошқинлари ва кўчкиларни юзага келтирган, камида икки киши ҳалок бўлди.

Ўлка Фуқаролик мудофааси бошқармаси маълумотига кўра, 1,4 миллион киши эвакуация қилинган, улардан 318 минг нафари ҳануз бошпаналарда қолмоқда. Дрон тасвирлари бутун қишлоқлар сув остида қолгани, тўлқинлар эса уйларни вайрон қилганини кўрсатмоқда. Филиппин президенти Фердинанд Ромуальдес Маркос фавқулодда ҳолат эълон қилди

Ўтган ҳафта “Калмаэги” тўфони 188 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Бу галги “Фунг-вонг” тўфони доираси 1 800 километрни ташкил этиб, деярли бутун мамлакатни қамраб олди. Уч миллиондан ортиқ аҳоли электрсиз қолган, шунингдек, 300 дан ортиқ авиақатновлар бекор қилинди.

Экологлар глобал иқлим ўзгариши туфайли Тинч океани минтақасида тўфонлар тобора кучайиб бораётганини таъкидламоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА