English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда “Меги” тропик довули натижасида қурбон бўлганлар сони 137 кишига етди
15:45 / 2022-04-15

Филиппинда “Меги” тропик довули 1,68 миллиондан зиёд кишига зиён етказган.

Республикада таҳдидларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф қилиш бўйича Миллий кенгашнинг жума куни эълон қилган маълумотида келтирилишича, 137 киши ҳалок бўлган.  

Хабарда айтилишича, довул ўнта минтақага тарқалган. 323,3 минг киши кўчирилган. Ҳалок бўлганлар ва 27 нафар бедарак кетганлар бўйича тарқатилган маълумотлар ҳамон текширилмоқда. Энг кўп одам Шарқий Васайи минтақасида қурбон бўлганлиги айтилмоқда.  

“Саккизта ҳудудда 188 та ўқув масканлари ва 138 та корхона ёпилган. 41 та порт фаолияти тўхтатилди. 15 шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди”, дейилади хабарда.