Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда маҳбуслар собиқ вазирни гаровга олиб қочмоқчи бўлишди
17:36 / 2022-10-10

Филиппин полицияси Кесон шаҳрида тергов изоляторида сақланаётган учта маҳбусни йўқ қилишди. Улар собиқ адлия вазирини гаровга олиб қочмоқчи бўлди, деб маълум қилмоқда маҳаллик PNA ахборот агентлиги полиция матбуот хизматига таяниб.

Полиция ҳисоботида айтилишича, якшанба куни эрталаб маҳбуслар уларга егулик олиб келган қамоқхона ходимига пичоқ билан жароҳат етказган. Бунга жавобан полициячилар уларнинг икки нафарини отиб ташлаган. Учинчи маҳбус бошқа хонага қочишга улгурган ва ушбу қамоқхонада сақланаётган собиқ адлия вазири Лейла Де Лимани гаровга олган. Жиноятчи билан олиб борилган музокара иш бермагач, учинчи маҳбус ҳам отиб ташланган.

Хабарда воқеа сабабли икки нафар ҳуқуқ ҳимоячиси жароҳат олгани, собиқ адлия вазири ҳаёти учун хавф бартараф этилгани айтилмоқда.

"Уччала жиноятчи ҳам зарарсизлантирилди, воқеа жойида криминалистлар иш олиб бормоқда. Тергов изоляторида кескинлик юмшади, тергов давом этмоқда", - деб баёнот берди полиция матбуот хизмати раҳбари генерал Родерик Альба.