Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда денгизга мазут оқиб кетиши оқибатида 100 минг киши жабр кўрган
14:36 / 2023-03-15

Филиппиннинг Шарқий Миндоро провинцияси соҳилларида танкернинг чўкиб кетиши оқибатида катта миқдорда саноат мазути денгизга оқиб тушган. Натижада қарийб 100 минг киши жабрланган, дея маълум қилган мазкур провинция губернатори Хумерлито Долор журналистларга. Синьхуа агентлигининг ёзишича, 122 киши касалланган.

Айни пайтда мазутнинг сув юзасига тарқалиб кетишига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.  

Аввалроқ тахминан 800 минг литр саноат мазути ортган MT Princess Empress танкери 28 февралда Филиппин соҳилида чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқатилган эди.  

Губернатор Долорнинг маҳаллий радиога маълум қилишича, провинцияда 122 киши соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат қилган. Танкер ҳалокатидан соҳил яқинида жойлашган Пола шаҳри аҳолиси, айниқса, кўп зарар кўрган. Бутун соҳил бўйини мазут қоплагани боис денгиз жониворлари нобуд бўлиб, сув ўтлари катта зиён кўргани айтилмоқда.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазут оқими мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етиб бориши мумкин.