Филиппинда автобус жарликка қулади, қурбонлар 25 киши
Филиппин ғарбидаги Антика вилоятида ҳаракатланаётган автобус жарликка тушиб кетиб, 25 йўловчи нобуд бўлди, деб хабар тарқатди давлатга қарашли “Philippine News Agency” янгиликлар агентлиги.
Фалокат оқибатига қарши кураш хизмати маҳаллий бошқармаси (PDRRMO) вакили Дениз Суропи маълум қилишича, бетон тўсиқдан ошиб ўтган машинада жами 53 йўловчи бор эди.
Жамоатчилик ишлари ва автомобиль йўллари вазирлиги маҳаллий бўлими (DPWH) матбуот котиби Примроуз Замора воқеа содир бўлган йўл синчковлик билан текширувдан ўтказилаётганини билдирди.