Филиппинда 5,1 балли зилзила содир бўлди
Филиппиннинг Минданао оролида 5,1 балли зилзила содир бўлди, дея хабар қилди мамлакат сейсмология институти.
Маълумотларга кўра, зилзила маркази Давао дел Сур вилояти Магсайсай шаҳридан 8 километр узоқликда жойлашган. Табиий офат кузатилган ҳудудда 53 мингдан зиёд фуқаро истиқомат қилиши айтилмоқда. Шунга қарамай воқеа қурбонлари ҳамда жиддий вайронагарчиликлар тўғрисида расмий хабар берилмади.
Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, зилзила ўчоғи 17 километр чуқурликда бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ҳудудда кучли силкинишлар яна кузатилиши мумкин.