Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппинда 120 кишини олиб кетаётган кема ёниб кетди
16:26 / 2023-06-19

Филиппиннинг Бохол музофоти ҳудудида саҳнида 120 киши бўлган йўловчи кемаси ўт ичида қолди. Айтишларича, соҳил қўриқчилари қутқарув ишлари билан машғул.

– “MV Esperanza Star” юк-йўловчи кемаси Панглао шаҳри яқинида ёниб кетди, – дейилади ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган хабарда. – Дастлабки маълумотга кўра, кемада тахминан 120 киши, жумладан, экипаж аъзолари ҳам бор.  

“CNN Philippines” телеканали соҳил қўриқчилари идорасига таяниб хабар беришича, ёнаётган кемадан 55 нафар экипаж аъзоси ва 65 йўловчи қутқариб олинган.