Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиппин ва АҚШ 2015 йилдан буён энг йирик қўшма ҳарбий машқларини ўтказади
17:40 / 2023-02-15

Америка Қўшма Штатлари ва Филиппин жорий йилда 2015 йилдан буён энг йирик қўшма ҳарбий машқларини ўтказади, деб маълум қилди Филиппиннинг қуруқликдаги қўшинлари генерали Ромео Бронер Рейтер агентлигига.

Унинг айтишича, ҳар йили бўлиб ўтадиган Balikatan ҳарбий машқлари бу гал 2023 йилнинг иккинчи чораклигида ўтказилади. Унда 9 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар иштирок этиши кутилмоқда. "Ушбу ўқув машқлари келажакда тўқнаш келишимиз мумкин бўлган таҳдидларга, улар техноген бўладими ёки табиий бўладими барчасига бизнинг жавобимиз бўлади", - деган Бронер.

Balikatan ҳарбий ўқув машқлари 38 маротаба ўтказилмоқда. 2022 йилда икки ҳафталик қисқартирилган ҳарбий амалиётларда 3,8 минг филиппинлик ва 5,1 минг америкалик ҳарбий хизматчилар иштирок этган эди. Агентликнинг эслатишича, 2015 йилда бўлиб ўтган қўшма ҳарбий ўқув машқларида 11 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи қатнашган.