Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
2018-2019 йилларда муассасанинг 60 ўринли А-блокидаги 1,2,3-жарроҳлик бўлимлари тўлиқ реконструкциядан чиқарилган эди. 2019-2020 йилларда бўлимларни узвий боғлиқлигини таъминлаш ва келаётган беморларга қулайликлар яратиш ҳамда етишмаётган ўринлар тўлиқлигини таъминлаш мақсадида, янги замонавий қабулхона, реанимация ва жарроҳлик бўлимларини ўз ичига олган мажмуа қурилди.
Жорий йил реконструкция дастури режаси бўйича эса филиалнинг Г ва Д блокларида (болалар жарроҳлиги, болалар нейротравматологияси, гинекология, кардиология бўлимлари) таъмирлаш ҳамда янги қабулхона, опер блок ва реанимацион блок мажмуасини мавжуд бино билан улаш ишлари бажарилди. Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан филиалга келган беморларни қаровчилари учун кутиш зали қуриб битказилди. Янги қабулхона биносига кириш йўлагида қурилиш ишлари якунланди.
Шифо масканининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этди.
[gallery-4675]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА