French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиалда талабалар ўқишни бошлади
18:18 / 2022-09-06

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди.

Янги 2022-2023 ўқув йилига бағишланган тадбирда филиал директори А.Есимбетов барчани Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами ҳамда билимлар куни билан муборакбод этди.

Тадбирда сўнгги йилларда олий таълим соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз борди ва талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларни қутланди.

Тадбир давомида кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб, катта мақсадлар билан олийгоҳ остонасига илк қадам қўйган ёшларга талабалик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

“Талабаликка бағишлов” тадбири талаба-ёшлар иштирокида ташкиллаштирилган концерт дастури билан давом этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА