Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филиалда “Ҳамшира - 2024” танлови ўтказилди
11:41 / 2024-04-15

Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида “Ҳамшира-2024” кўрик- танлови бўлиб ўтди.

Танлов тасдиқланган низом шартлари асосида ўтказилди. Унда ҳамшираларнинг маҳорати мурожаат қилган беморларни қабул қилиш, аҳволини аниқлаш  ва тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий – сиёсий билимларга оид шартлар бўйича баҳоланди.  

Ҳакамлар ҳайъати томонидан 9 нафар кўрик-танлов иштирокчисининг ҳар бир шартга берган жавобига аҳамият берилди.

Баҳсли ва мунозарали ўтган кўрик-танлов якунига кўра, филиалнинг диагностика бўлими ҳамшираси Нодира Латипова 118 балл билан танлов ғолиби деб топилди. 2-ўрин 108 балл тўплаган шошилинч травматология бўлими ҳамшираси Муниса Зиёвиддинова ва 3-ўрин 107 баллга эга бўлган 1-шошилинч хирургия бўлими ҳамшираси Моҳидил Асадоваларга насиб этди.

Кўрик- танлов қатнашчиларини филиал директори М.Ражабов табриклади. Уларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Кўрик-танловда биринчи ўринни эгаллаган  ғолиб вилоят миқёсида бўлиб ўтадиган мазкур танловда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.    

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири