Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Филиал маликаси” танлови бўлиб ўтди
16:53 / 2025-12-25

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида талабалар ўртасида “Филиал маликаси” танлови бўлиб ўтди.

Танловда филиал директорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси З. Давлетова барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади ва омад тилади.  

Иштирокчилар учта шарт бўйича баҳслашди. Жами 6 нафар талаба иштирок этган танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан 2-курс талабаси С.Базарбаева "Филиал маликаси" деб топилди. Шунингдек, қолган иштирокчи қизлар турли номинациялар бўйича тақдирланишди. 

Танлов талабаларнинг янги йил байрами арафасида ўз иқтидорларини намоён этиш ва шахсий салоҳиятини ривожлантириш учун муҳим имконият бўлди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири