Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фикри соғлом ва уйғоқ ёшларни тарбиялайлик
18:27 / 2022-05-23

Ўзбекистонда миллий-маънавий юксалиш ва иқтисодий, сиёсий, ижтимоий такомилнинг янгича даврида уч муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биринчиси, Учинчи Ренессанс даврини барпо этишда инсонларнинг тенг ҳуқуқлигига, мамлакатимизда яшаётган ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар барча фуқароларнинг қадр-қиммати улуғланишига асосланилмоқда. 

Иккинчидан, барча дин вакилларига қонун устуворлиги таъминланган ҳолда эркин эътиқод қилиш ва фаолият юритишга имкониятлар яратилди. Энг муҳими, бир миллатни иккинчисидан устун қўйиш ёки камситиш ҳолатларига йўл қўйилмаяпти. 

Учинчидан, амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз мустақил фикрини билдира оладиган, имон-эътиқоди мустаҳкам, замонавий тараққиёт илмларини ўзлаштираётган, янгича фикрлайдиган, тарбияли, одобли соғлом фикрли ёшларни тарбиялашга устувор аҳамият қаратилган. 

Тан олиш жоизки, шиддатли замон талабларига жавоб бермайдиган, ислоҳотлардан орқада қолиб, ҳалол меҳнатдан бўйин товлаётган лоқайд, дангаса ва бефарқ кимсалар аслида эски шўро тузумини қўмсаётганлардир. 

Шунинг учун ёшлар ўртасида учта масалада тарғибот ишларини янада кучайтириш керак: бири – мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида мавжуд ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларимизга оммабоп тарзда тушунтириш, таҳлил этиш. Бунда нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларининг фаоллигига суяниш мақсадга мувофиқдир. 

Иккинчиси – аҳолини, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни турли ташқи ва ички таҳдидлардан асрашимиз шарт. Бу масалада улар онгига соғлом фикр, ҳамжиҳатлилик, ҳамфикрлилик ва бир маслак атрофида бирлашиш туйғусини, бир сўз билан айтганда, уйғоқлик вақцинасини сингдиришмиз шарт.  

Учинчиси – биз танлаган йўл аниқ, мақсадимиз тайин,  кўзланган маррага эришиш стратегиямиз ҳамжиҳатликка асосланган. 
Юртбошимиз айтганидек, бу эзгу йўлдан бизни ҳеч қандай куч қайтара олмайди.


Нодир Ғаффоров,
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт 
университети кафедра мудири.