Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фигурали учиш: Мамлакат чемпионлари аниқланди
09:46 / 2023-05-26

Тошкентдаги “Ҳумо арена” спорт комплексида фигурали учиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 30 нафарга яқин спортчи ўз йўналишида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Икки кун давом этган биринчиликда йигитлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Азизмурод Шабазов шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олган бўлса, қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Нигинабону Жамолиддинова чемпионликни тантана қилди. 

Чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларида София Видрина, спорт жуфтлигида Жамшид Тошмуҳамедов ва Анастасия Сазанова, муз устида рақсда Константин Ли ва София Буриева 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, София Лим, Латифахон Шоисаева, Варвара Короткова ўз йўналишларида омадли эканликларини кўрсатди. Спортчи ёшлардан Тимур Зокиров, Амалия Сулаймонова, Севинч Раҳимова, Эллина Раҳматуллаева, Беназир Бахтиёрова кабилар совриндорлар қаторидан ўрин олди. 

Т.Рўзиев, ЎзА