ФИФА рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 50-поғонада қолди
ФИФА томонидан миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу жадвалда ўтган ойдаги каби 50-поғонани сақлаб қолди.
Қитъа кесимида эса миллий терма жамоамиз Осиё термалари орасида бешинчи ўринни банд этган. Айни дамда қитъамизда термамиздан олдин Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралия термалари орин олган.

Қайд этиш жоизки, жаҳон рейтингини айни пайтда Испания миллий терма жамоаси бошқариб бораётган бўлса, иккинчи ва учинчи поғоналарни Аргентина ҳамда Франция термалари эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июль санасига қадар АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси “K” гуруҳидан ўрин олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА