Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​ФИФА президенти Халқаро Олимпия Қўмитаси аъзосига айланди
19:07 / 2020-01-13

Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚнинг 135-сессиясида ФИФА президенти Жанни Инфантино Халқаро Олимпия Қўмитасига аъзо этиб сайланди.


Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган ХОҚнинг 135-сессиясида ФИФА президенти Жанни Инфантино Халқаро Олимпия Қўмитасига аъзо этиб сайланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди.

iydp1jtgjfcyps51i5pc.jpg

«ФИФА президенти сифатида Халқаро Олимпия ҳаракатида аъзоси сифатида сайланганимдан ва унда фаол иштирок этишдан мамнунман. Спортни бутун дунё бўйлаб, кенг миқёсда ривожлантиришга бор имкониятларим билан ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан», деди ФИФА президенти.

Эслатиб ўтамиз, Токио шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинлари доирасида футбол мусобақалари шу йилнинг 22 июлидан 8 август санасига қадар давом этади. Эркаклар ҳамда аёллар ўртасидаги беллашувлар олтита шаҳарда жойлашган 7 та стадионида ўтказилади.