FIFA лойиҳаси асосида пойтахтимизда семинар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида Халқаро футбол ассоциациялари федерациясининг (FIFA) “Ҳаваскор футболни тизимли таҳлил қилиш” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилмоқда.
Семинарда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, UzPFL вакиллари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок этмоқда. Семинар доирасида иштирокчилар ҳаваскор футболни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, барқарор тизим яратиш ҳамда ёш истеъдодларни аниқлаш бўйича FIFA тажрибаси билан танишиб, амалиётда қўллаш учун тавсиялар олмоқда.


5 февраль кунига қадар давом этадиган мазкур тадбир ҳудудларда футбол муҳитини мустаҳкамлаш, ҳаваскор футбол инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудий ва миллий даражада футболни янада ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилишга қаратилган бўлиб, иштирокчиларнинг FIFA томонидан тавсия этилган илғор услуб ва ёндашувлар орқали билимлари янада оширилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА