ФИФА Эквадорни Жаҳон чемпионатидан четлатиши мумкин
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) яқин кунларда Эквадор терма жамоасини 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, дея хабар тарқатди Tyc Sports нашри.
Унда айтилишича, Эквадор терма жамоаси сафида колумбиялик футболчи ўйнаганлиги бўйича шикоят хати келиб тушган.
Чили терма жамоаси вакилларининг даъво қилишларича, Эквадор қўлга киритган йўлланма аслида уларга тегишли.
Боиси, Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси Байрон Кастилё асли колумбиялик. Шу муносабат билан ФИФА мутахассислари айни ҳолат бўйича суриштирув ва текширув ишларини олиб бормоқда.
Агарки, ФИФА қоидаларининг бузилиш факти тасдиқланса, Жаҳон чемпионатига саралашнинг барча ўйинларидаги Эквадор термаси эришган натижалар мағлубиятга айланади. Бу, ўз навбатида Чили вакилларини Қатарда ўтадиган мундиалда қатнашишини таъминлаб беради.
Т.Рўзиев, ЎзА