Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
FIFA делегацияси Тошкентда
08:22 / 2026-02-12

Маълумки, 2027 йили футбол бўйича U20 Жаҳон чемпионати мусобақаларига Озарбайжон ва Ўзбекистон мамлакатлари мезбонлик қилади.

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида FIFA делегацияси вакиллари иштирокида мазкур нуфузли чемпионатга кўрилаётган тайёргарликка бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида 2027 йили Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган U20 Жаҳон чемпионати олдидан амалга ошириладиган ишлар, дастурлар режаси кўриб чиқилди.

Учрашув жараёнида FIFA вакиллари мамлакатимизда футболни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, унинг инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади. Бу саъй-ҳаракатлар жаҳон футболида рўй бераётган янгиланишларга ҳамоҳанг эканлиги эътироф этилди.

Музокаралар давомида U20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш борасидаги техник-тактик лойиҳалар муҳокама қилинди. Ташкилий ва функционал йўналишлар бўйича дастлабки режалар белгиланди.

Билдирилган фикрлар, таклифлар асосида мазкур йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш механизмлари белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида 2027 йилги U20 Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ташкил этишга доир тегишли вазифалар юзасидан доимий мулоқот олиб борилиши қайд этилди.

Т.Рўзиев,  

ЎзА