Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойилик ва ташаббускорликка ундовчи чорлов
19:43 / 2021-01-22

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, федерация ҳузуридаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари онлайн форматда иштирок этди. 

[gallery-886]

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлидаги устувор вазифалар халқимизнинг эртанги кунга, кенг қамровли ислоҳотлар самарасига бўлган ишончини янада кучайтириши ҳамда Ватан тақдирига ўзини дахлдор санаган ҳар бир юртдошимизни руҳлантириб, янада фаолликка, фидойилик ва ташаббускорликка ундовчи ўзига хос чорлов бўлгани таъкидланди.  

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар хусусида тадбир иштирокчиларига кенг тушунча берилди.  

Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА