Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи ходимлар меҳнати эътироф этилди
17:39 / 2025-11-06

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, соҳа фахрийлари, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев соҳа ходимларини касб байрами билан самимий табриклади. Таъкидланганидек, сўнгги йиллар ички ишлар тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг самараси ва ходимларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ортиб бормоқда. Улар юрт тинчлиги фуқаролар осойишталиги ва қонун устуворлигини таъминлашда фидойилик билан хизмат қилмоқда. 

Байрам тадбирида Президентимизнинг тегишли фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан мукофотланган подполковник Дилшод Ҳасанов ҳамда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган катта сержант Тўйчибой Шамалов эътироф учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, хизмат бурчини виждонан адо этиб, ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимлар орасида “Энг яхши соҳавий хизмат ходими – 2025” номинацияси ғолиблари аниқланиб, улар вилоят ҳокими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Тадбирда вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразақов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, 25 нафар ходимга ИИВнинг идоравий кўкрак нишонлари, икки нафар ходимга эса муддатидан аввал берилган махсус унвонлар топширилди. 

Шу билан бирга, ҳозирда ҳам тизим фаолиятида ўз тажрибаси билан кўмак бериб келаётган икки нафар фахрий пенсионер ходим ҳам мукофотланди. Ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилиб, яқинларининг фидойилиги ва жасорати чуқур эҳтиром билан ёдга олинди. 

Тадбир якунида вилоят ИИББ бошлиғининг буйруғига асосан, 500 нафардан ортиқ ходим моддий рағбатлантирилгани эълон қилинди. Байрам тантанаси ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар билан янада файзли бўлди. 

А.Мусаев, ЎзА.